Ҳиндистонда коронавирус бўрони


  • 26 Апрель, 2021
  • 25

Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан кунлик касалланганлар сони кетма-кет тўртинчи кун рекордларни янгиламоқда. Ўтган суткада мамлакатда 349 минг 600 та касаллик ҳолати қайд этилди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг гапларига кўра, ўлкани “коронавирус бўрони” қамраб олган. Коронавирус ҳолатларининг бирданига ортиб кетиши сабабли у барча ватандошларни эҳтиёт бўлишга ва эмланишга чақирди.

Маълумотларга кўра, Нью-Делида ҳар 4 дақиқада бир киши COVID-19 дан ўлмоқда. Мамлакат бўйича кунига 2 минг ўлим қайд этилмоқда.

Ҳозирги вақтда касалланиш бўйича Ҳиндистон АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.


Бошқа мақолалар