Ўзбекистон Тожикистонга автомобиль экспортини бошлади


  • 21 Апрель, 2017
  • 910

Тожикистон-Ўзбекистон ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистондан автомобилларни Тожикистонга экспорт қилиш борасида келишув имзоланди.

Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтказилаётган Тожикистон-Ўзбекистон ҳамкорлик форуми доирасида Ўзбекистондан Америка “General Motors” ҳамкорлигидаги Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилган автомобиллар Тожикистонга экспорт қилиниши бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистон саноат холдинги берган хабарга кўра, ўзбек автомобилларини Тожикистонга экспортини таъминлайдиган келишув “Ўзавтосаноат” компанияси ва Тожикистоннинг “Лесинвест” ҳамда “Тажмоторс” ширкатлари орасида имзоланди.


Бошқа мақолалар