- 2021-01-04
Ноқонуний мигрантлар Кореядан қозоғистонликларнинг оммавий депортациясига сабаб бўлди.
Сеулдан келган делегация Корея иммиграция хизматлари томонидан кўплаб мамлакатга кириш тақиқлари ҳақида ахборот берди.
Астана шаҳрида Қозоғистон-Корея ўртасида консуллик масалалари бўйича музокараларнинг тўртинчи раунди ўтди.
Учрашув давомида икки мамлакат ҳудудига ватандошларнинг кириб-чиқиш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, экстрадиция, суд қарори чиққан шахсларни ўз юртига қайтариш масалалари муҳокама этилди.
Муҳокамада асосий масалалардан бири тез-тез учраётган саёҳат, хизмат сафари ва даволаниш мақсадида Кореяга кираётган Қозоғистон ватандошларининг депортациялари бўлди.
Сеулдан келган делегацияга Кореяга кириш рад этилиши фактлари, депортация қилинган ва молиявий-маънавий зарарга учраши, ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳаракатланиш эркинлиги бузилганлиги борасидаги Қозоғистон ватандошларининг шикоятлари етказилди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Корея дипломатлари ушбу муаммо бўйича яқинда Сеулда идоралараро йиғилиш ўтказишга ваъда беришди.
Бу билан бирга қозоғистонликларнинг оммавий депортация қилинишига сабаб ноқонуний меҳнат фаолиятини олиб бориш учун Кореяга визасиз келганлар сабаб бўлганлиги таъкидланди.