Қозоғистонда карантин енгиллашади


  • 25 Январь, 2022
  • 253

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният кимлар учун енгилликлар берилганлигини изоҳлади.

Унга кўра:

“Ashyq” лойиҳаси барча бизнес объектларига жорий этилиши давом этади;

Барча ҳудудлардаги “яшил” ва “кўк” статусли кишиларни қабулловчи барча объектларда иш вақтидаги чекловлар олиб ташланади;

Қайси ҳудудлигидан қатъий назар фақат “яшил” статусдагиларга чекловларсиз тўй-тантаналар, хотирлаш маросимлари, спорт тадбирлари, кўргазмалар, форумлар ўтказилиши, спорт мажмуалари, соғломлаштириш ва диний объектлар, кўнгилочар объектлар, савдо уйлари, савдо тармоқларининг фаолияти чекланмайди.

Вазир “Эпидемиологик хавф ҳудудларининг қайси бири бўлишига қарамай “кўк” статусга эга бўлган тақдирда меҳмонхоналар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, халққа хизмат кўрсатиш марказлари, “Қазпочта” бўлимлари, банклар, умумий овқатланиш шохобчалари, ёпиқ бозорлар, таълим марказлари, гўзаллик салонлари, вилоятлараро, вилоят ичи, шаҳар транспортларида чекловлар олиб ташланади” деди.

Ажар Ғиният “Бутун пандемия даврида бу қадар кенг қамровли енгиллаштириш ишлари бўлмаган эди. Бу бизга иш юритишимизда кўрсатилган талабларга қаттиқ амал қилишимиз учун катта масъулият юклайди” деб сўзларини якунлади.


Бошқа мақолалар