Тошкентда соқол операцияси


  • 28 Августь, 2019
  • 492

Тошкентда соқол қўйганларга қарши операция ўтказилди. Қўлга олинганлар милиция бўлимларига келтирилди ва соқолларини қиртишлаб олишга мажбур қилинди.

Ўзбекистонда 23 августда миллий гвардия ходимлари Тошкентнинг энг йирик электроника бозорларидан бири бўлган Маликада соқол қўйган ўнлаб одамни қўлга олиб, милиция бўлимларига келтиришди. У ерда соқолларини қиртишлаб олиб, кейин қўйиб юбордилар.

Бу ҳаракатлар Тошкентда 24 август куни ҳам давом этди.

Малика бозорида уй жиҳозари ва электрон жиҳозлар сотадиган тадбиркор 23 августда ўтказиган операция натижасида ҳибсга олинганлигини ва соқолини қиртишлаб олиш учун милиция бўлимига келтирилганини билдирди.

Тадбиркор “Операция  пешиндан кейин бошланди. Формадаги ва формасиз милиция ходимлари ҳар соқол қўйган эркакни қўлга олишни бошлади. Сўнгра уларни 4-Тошкент милиция бўлимига олиб борди. У ерда бизни қамоққа ташлашларини айтиб таҳдид қилишди. Милиция “Соқолларингни қиртишлаб олиб ташламасанглар, бу ердан чиқмайсан” деди.” деб гапирди. Соқолларини олиб ташлашга рози бўлганлар қўйиб юборилганлиги ва эътироз билдирганлар эса бўлимда олиб қолинганлигини ҳам қўшимча қилди.

Жамолиддин Муҳаммад исмли бир ватандош “Facebook” саҳифасидан Малика бозорида соқол қўйганларга қарши ўтказилган операция ҳақида гапирди:

“Малика бозорини тарк этганимда формали қайси бўлимданлиги номаълум милиция ходимлари мени қўлга олиб, милицияолиб келишди. Бўлимга киргач, фақат соқол қўйганлар йиғилган хонага олиб киришди. Қўлга олинганларнинг маълумотларини қайд қилишди ва суратга олишди. Мени ҳам суратга олишди. Сўнгра бир хонада биз билан суҳбатлашдилар. У ерда бизни соқолларимизни қиртишлаб олиб ташлашга мажбур қилишди. Албатта мен қабул қилмадим. Сўнгра ўзини таништирмаган бир ходим соқолимни олиб ташламасам кетишимга рухсат бермаслигини айтди. Мен ундан соқол қўйиш тақиқланган қонун-қоидани кўрсатишини талаб қилдим. Лекин у ҳеч қандай ҳужжат кўрсатмади.”

Жамолиддин ва соқолини олишга мажбурланган ватандошлар бу ҳолат бўйича Тошкент ички ишлар бошқармасидан расмий баёнот талаб қилишмоқда.


Бошқа мақолалар