Қозоғистон вокзалларида хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда


  • 18 Май, 2017
  • 824

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Қозоғистоннинг барча темир йўл вокзалларида йўловчиларнинг багажлари танлаб текширилади. Расмий вакилнинг хабар беришича, бу текширувлар хавфсизлик доирасида олиб борилади. Текширувчи ходимда шубҳа уйғотган йўловчи ва кутиб олувчилар, уларнинг юклари танлаб текширилади.

Мурат Жуманбай “Юқори ва кескин хавф даражаси эълон қилинганда барча йўловчилар ва кутиб олувчилар, уларнинг юклари, қўлларидаги сумкалари текширилади” деди.

Эслатиб ўтамиз, қўлдаги сумка ва юкларни текшириш 2017 йил февраль ойидан босқичма-босқич киритилиб бормоқда. 1 февралдан бошлаб “Алмати-1” ва “Алмати-2” темир йўл вокзалларида, 1 апрелдан эса Астана вокзалида текширув йўлга қўйилган. 


Бошқа мақолалар