- 2018-05-14
“Йўловчи ташиш” ҳиссадорлик жамияти хабарига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги йўл ҳақи арзонлашади.
Компания “Йўловчилар талабини қондириш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги тўғридан-тўғри ҳамда Ўзбекистон ва Россия орасидаги Қозоғистон орқали ўтувчи йўналишларда чегирмалар йўлга қўйилди” деб маълумот берди. Чегирмалар 2017 йил 27 майдан 28 декабргача амал қилади.
Купе вагонлари ва биринчи классли вагонларга (СВ) билет поезд жўнашидан 45 дан 31 сутка олдин сотиб олинганда 45%, 30 дан 6 суткагача олдин олганда 35% чегирма мавжуд. Плацкарт вагонлар учун поезд жўнашидан 45 дан 31 суткагача эрта олганлар 35%, 30 дан 6 суткагача эрта олганлар эса 25% чегирмалардан фойдаланиши мумкин.
“Йўловчи ташиш” ҲЖ “Ушбу чегирмалар Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия орасидаги халқаро йўналишларда амал қилиб, бир давлат ичидаги йўналишларда ва ташкилланган йўловчилар гуруҳига жорий этилмайди” деб таъкидлади.