- 2022-01-31
Турк дунёси 2025 йилги Туризм пойтахти деб эълон қилинган Жалолобод шаҳрининг номи ўзгартирилди. Қирғизистон ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, энди шаҳарнинг янги номи Манас бўлади.
Қирғизистон парламенти Жалолобод шаҳрининг номини Манасга ўзгартиришни назарда тутган қонун лойиҳасини маъқуллади.
Жанубий Қирғизистонда жойлашган Жалолобод вилоятининг маъмурий маркази — Жалолобод шаҳри қирғизларнинг миллий қаҳрамони Манас номи билан аталадиган бўлди. Парламент мазкур қонун лойиҳасини шаҳар ҳокими Эрнисбек Ормоковнинг таклифи асосида қабул қилди.
Мажлисда иштирок этган 86 депутатдан 80 нафари «ҳа» деб овоз берди, 6 киши бетараф қолди.
Қонун зарур жараёнлардан ўтгандан сўнг, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров томонидан имзоланиши кутилмоқда.
185 мингга яқин аҳолига эга Жалолобод шаҳри мамлакатнинг учинчи йирик шаҳри ҳисобланади. У Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) томонидан Турк дунёси 2025 Туризм пойтахти деб эълон қилинган эди.