- 2024-10-28
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров минтақа ҳудудида фавқулодда ҳолат
(ФҲ) режимини жорий этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлди.
ФҲ зонасида “Грозний” шаҳар округи, “Аргун” шаҳар округи, шунингдек, республиканинг 9 та муниципал тумани қолди.
“Режим жорий этилишига кучли ёмғирлар, тоғлардаги жала, ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар, дарёларда сув сатҳининг хавфли даражагача кўтарилиши ҳамда кичик ҳажмдаги сел келиши сабаб бўлди”, – дейилади хабарда.
Ахборот агентлигининг хабар беришича, 27–28 март кунлари минтақадаги 18 та аҳоли пунктида 1817 та уй ва ҳовли майдонларини сув босган, 28 та йўл ва битта дамбани сув ювиб кетган, 17 та кўприк, 5 та газ қувури ва 6 та трансформаторга шикаст етган.