Турклар учун виза жорий этилди


  • 18 Апрель, 2024
  • 103

Тожикистон Туркиянинг март ойида олган қарори билан турк ватандошларига татбиқ қилинаётган визасиз режимни бекор қилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ўзаро муносабат асосида Туркия ватандошларига визасиз режимни бекор қилди. Бунга кўра, Тожикистонга саёҳат қилмоқчи бўлган турк паспортига эга ватандошлар энди олдиндан виза олишга мажбур бўлишади.

Тожикистоннинг расмий хабар агентлиги “Ховар” маълумотига кўра, ташқи ишлар вазирлиги тарафидан берилган баёнотда “Тожикистон ҳукуматининг 2024 йил 28 март ва 190-сонли қарорига кўра, ўзаро муносабатга асосланган ҳолда 2024 йил 20 апрель санасидан эътиборан Туркиянинг оммага махсус хорижий паспорт соҳибларига виза режими татбиқ этилди” дейилди.

Ушбу қарор билан турк ватандошлари Тожикистоннингхориждаги элчихона ва консулликларига виза учун мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Тожикистон ватандошлари 2018 йилдан бери Туркияга 90 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин эди. Лекин Туркиянинг 20 апрелдан эътиборан виза режимига ўтишини эшиттириши билан бу қулайлик бекор қилинди. Туркиянинг март ойидаги Москвадаги терактдан кейин тожик ватандошлари учун визасиз режимни бекор қилиши диққатни тортди. Теракдан кейин Тожикистон ватандоши бўлган 4 киши қўлга олинганди.


Бошқа мақолалар