Қозоғистонлик ҳайдовчиларни қандай жарималар кутмоқда


  • 7 Июль, 2017
  • 858

2017 йил 15 июлдан бошлаб қозоғистонлик ҳайдовчиларни янги жарималар кутмоқда. Ана шу кундан бошлаб 2017 йил 4 июлда Қозоғистон президенти тарафидан имзоланган Административ кодексга киритилган ўзгартиришлар кучга киради.

Жарималарда енгилликлар:

1. 601-статья 1-қисмдаги йўлдаги чизиқ белгиларга риоя қилмаслик учун жарима 5 ойлик ҳисоб кўрсаткичи (МРП)дан 3 МРПга туширилди. (яхлит линиялардан бурилиш алоҳида статья қилиб белгиланди.) Йил давомида такрорий қоидабузарлик учун 10 МРП жарима белгиланди.

2. 613-статьядан автомобиль салонини полиция ходимининг рухсатисиз тарк этган йўловчиларга жарималар бекор қилинди. Уларга автомобилдан тушишга қонунан рухсат берилади.

Жарималардаги қаттиққўлликлар:

1. 46-статьяга ногиронларни ҳам маст ҳолда транспорт бошқарган вазиятда автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшилди.

2. 596-статья 3-қисм биринчи абзацидаги (“Қарши йўналишдаги транспорт юрадиган йўлга чиқиш йўл ҳаракати қоидаларида тақиқланган бўлса, автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан бир йилга маҳрум этилади”) қоидага “жумладан ортга бурилиш ёки бурилиш” деган қўшимча киритилди. Энди нафақат қарши йўналиш бўйлаб ҳаракат қилиш, балки яхлит линиядан бурилиш ҳам қарама-қарши ҳаракат ҳисобланади. Авваллари бу қоидабузарлик йўлдаги чизиқ белгиларини бузишга кириб, фақат жарима белгиланарди.

3. Тиббий текширувдан ўтишдан бош тортгани учун ҳайдовчиларни 2 йилга эмас, балки уч йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишади.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан “Солиқлар ва бюджетга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида”ги қонунидаги ўзгаришлар ҳам кучга киради. Қонундаги ўзгаришлар VIP-давлат рўйхатидаги номер белгиларини ҳам ўз ичига олади. Энди 010, 020, 030, 040, 050, 060, 070, 077, 080, 090, 707, бирдек ҳар белгилари (ААА, BBB ва бошқалар) талаб юқори номерлар ҳисобланиб, МРПнинг 5700% миқдорида солиқ тўланади. 100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 800, 888, 900, 999 номерларидан МРПнинг 13700% миқдорида солиқ олиниши давом этади. Бундан ташқари, 100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 800, 888, 900, 999 номерларидан, лекин бирдек ҳарф белгилари билан бўлса, МРПнинг 19400% миқдорида солиб олинади. 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 777 номерларини олиш учун эса МРПнинг 22 800% миқдорида солиқ тўлаш лозим бўлади. Бу номерлар, яъни 001, 002, 003, 004, 005, 006, 007, 008, 009, 777, лекин ҳарфлари бир хил бўлса, МРПнинг 28 500% миқдорида солиқ тўланади. 


Бошқа мақолалар