ЭКСПО-2017 кўргазмасига 400 миллиард тенге сарфланди


  • 12 Июнь, 2017
  • 968

«ЭКСПО-2017» халқаро кўргазмаси қуришга ва турли тадбирларни ўтказишга 400 миллиард тенге ёки 1 миллиард 300 миллион доллар сарфланган.

Бу ҳақда матбуот анжуманида «Астана ЭКСПО-2017» миллий компанияси  раиси Ахметжан Есимов хабар берди.

Есимов “Халқаро кўргазмани ўтказишга қанча маблағ сарфланганини айтишга ҳали эрта. Биз бу рақамни албатта айтамиз. Лекин мана шу вақтгача ЭКСПО-2017 кўргазмасини ўтказишга 400 миллиард тенгега яқин пул сарфланди. Бунга барча бажарилган ишлар киради. Буни доллар билан ҳисобласак, 1 миллиард 300 миллион доллар бўлади” деди.

Эслатиб ўтамиз, ЭКСПО кўргазмасида 115 мамлакат ва 22 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. Кўргазма “Келажак энергияси”га бағишланган.


Бошқа мақолалар