- 2020-02-18
Алмати шаҳрининг Науризбай туманида “Алмати планетарийи” деб номланувчи музей-кўргазмали комплекс қурилади. “Design Strategy Group” архитектура лойиҳалари компанияси директори Евгений Момотнинг гапига кўра, объект келажакда Алматининг, балки Қозоғистоннинг яна бир рамзига айланади. Ҳозирги вақтда республикада иккита планетарий фаолият кўрсатади ва улар зиёратга очиқ эмас. Таққослаш учун Россияда 40 та планетарий, Европада 400 та, Японияда эса 200 та қурилган.
Е. Момот: “Жаҳондаги планетарий лойиҳалари турлича. Бу шаҳардаги диққатга сазовор ягона объект бўлади. Ишлаш принципи худди кинотеатрдагидек, фақат экран ҳамма жойга ўрнатилган. Планетарий, атрофидаги муҳит билан тўла мувофиқ бўлади. Зиёратчилар юлдузли осмондан баҳраманд бўлишлари мумкин. Ҳозир бундай осмонни кўриш учун шаҳардан 350 км узоқлашиш керак бўлади” деди.
Кўргазма залидан ташқари, планетарийда алоҳида кинозалда юқори сифатли видеоматериалларни кўриш имкони бўлади. Масалан, коинотнинг пайдо бўлиш видеоси. Яна бир эътиборли тарафи, Ой сатҳида “Moon Track” атракциони ёрдамида сайр қилишга бўлади. Бундан ташқари, планетарий ичида космик сувенирлар сотиладиган дўконлар, “Фазони эгаллаш”, тематик кафе, ер ости паркинги фаолият кўрсатади. Планетарий ички гумбазининг диаметри 24 метрни, умумий объект майдони эса 76 минг метр квадратни ташкил этади. Планетарийни бир вақтда 260 киши зиёрат қилиши мумкин. Уч тилда параллел намойиш олиб борилиши кўзда тутилмоқда. Режага кўра, объект 3 йил ичида қуриб битказилиши керак.