Қорабоғнинг қароқчилари


  • 1 Декабрь, 2020
  • 560

Юртлари ишғол этилган, уйлари-боғлари тортиб олинган, дўконлари талон-тарож қилинган озарбайжонлар 30 йил бўйи ертўла ва баракларда яшаётганида Қорабоғни талаган тўда миллиардлаб доллар бойлик йиғди.

Қорабоғ давлат эмас, қора туйнукдир. Рус ва арман мафияси ифлос пулларини шу ерда “ювишади”. Кўр кўрни қоронғида топади деганларидек ўғрилар, шарафсизлар, қотиллар ҳам шу ерда бир-бирини топган. Ўғрилик, таҳдид, одам органи тижорати, қурол савдоси, гиёҳванд моддалар савдоси шу ердан юритилади.

Бу ердан даромад кўрадиган иккита уюшган жиноят тўдаси бор. Бирининг бошида собиқ президент Серж Саркисян турибди. Иккинчисининг бошида эса ундан аввалги собиқ президент Роберт Кочарян бор. Бу ерда иш юритмоқчи бўлсанг, шу иккисидан бирига товон тўлайсан, акс ҳолда тинч қўйишмайди.

2018 йили Арманистон махсус тергов хизмати (DİE) Кочарянни сўроқ қилган бўлса ҳам қонуннинг кучи унга етмади.

Қорабоғ масаласи ҳаммага қоронғу бўлганидан лойқа сувда балиқ тутадиганлар учун қўл келмоқда. Шу сабабли Кочарян билан Саркисян бутун тинчлик муҳокамаларини саботаж этмоқда.

Даромадли соҳаларда шахсан ўзи ўтириб, бошқалардан бадал олмоқда. Пора билан бирга божхона даромадлари ҳам чўнтакларига оқмоқда.

2006 йили “Forbes” рўйхатида Роберт Кочарян бир миллиард доллардан ошиқ бойлиги билан ўлканинг энг бой одами деб эълон қилинди. Рус нашрларига кўра эса бойлиги камида 4 миллиард долларни ташкил этади.

Телефон операторлари “VivaCell-MTS” ва “Beeline”да ҳам (Armentel) улуши бор ва ишғол остидаги Тоғли Қорабоғда кўплаб олтин конларини ишлатмоқда.

Саркисян ҳам Кочарян каби Хонкендилик бир арман. Рақиб номзод Тер-Петросян тарафдорлари сайлов натижаларига эътироз билдириб, намойишга чиққанларида қурол билан бостирилиб, саккиз намойишчи ва икки нафар полиция, жами 10 киши ҳалок бўлганди.

Саркисян ишғолчи бошларидан бири. Ҳатто ўзи Хўжали қатлиомида иштирок этганини ҳам яширмаган. Инглиз журналист Томас де Ваалга берган интервьюсида “Озарбайжонлар бизни ҳазиллашяпти деб ўйлади. Арманлар бировга қўл кўтара олмайдиган одам деб ҳисоблашарди. Бутун буларга чек қўйишимиз лозим эди, Хўжалида буни амалга оширдик” деганди.

Саркисяннинг қўлида Армавиа ҳаво йўллари, Мика-цемент заводи, “Flash Fuel” (ёқилғи қуйиш шахобчалари), “Араратбанк” ва “City Erivan” супермаркетлари бор. Бундан ташқари олтин конлари, сигарет импорти ва савдосидан катта даромад қозонмоқда. Бунга қўшимча наркобаронларидан бири.

Яна бир иши қурол савдоси. АҚШнинг қуролларини АҚШ душманларига сотадиган даражада безбетлашган.

Бир пайтлар кутилмаган ҳолат юз бериб, Эрон арманлардан сотиб олган қурол билан Ироқда АҚШ аскарларини ўлдиради (2007). (Washington Times)

2008 йили БМТ саммитида Кондолиза Райс Саркисянни сиқувга олади. У албатта инкор қилиб, хабари йўқлигини айтади. АҚШ миллий разведка раҳбари Негропонте “На АҚШ, на Конгресс буни шундай ташлаб қўймайди” деса ҳам сайлов яқинлашгани боис арман сайловчиларнинг овозидан умид қилишиб, бу ишлар чеккага суриб қўйилади.

Русларнинг нима учун Қорабоғда бўлиш учун уринаётганига келсак, ишлар аксига олганда осонлик билан чиқиб кетиш учун бу жой жуда қулай.

Масалан қурол-яроғ савдоси билан шуғулланувчи Виктор Бут асли душанбелик рус. Жиноий ишлари учун Арманистонга кўчиб борган. Бу ўлкада пулнинг оча олмайдиган эшиги йўқ. Қонунлар фақат оддий халққа жорий этилади. Эронга сотган АҚШ қуроллари билан миллиардер ҳаётини кечиришади. Турмуш ўртоғи Алла юқори доиралар жамиятида кўзга кўринган аёл. Ҳатто “Der Spiegel”га ҳам интервью бериб туради. Лекин Виктор Тайланд полицияси томонидан террорчиликда айбланиб ҳибсга олинади ва уни АҚШга йўллашади. Бутни Колумбиялик марксистларни (FARC) қурол билан таъминлаганликда айблашади. Қорабоғда бўлганида “менинг алоқам йўқ” деб қутуларди, лекин Манхеттан федерал суди унга 25 йиллик қамоқ жазоси белгилайди. Виктор аслида бу тузоққа тушадиган даражада анойи эмас эди, лекин арман шериги Андрей Смулян уни сотади.

Vallex Group”нинг бош ҳиссадори Валерия Межлумян асли арман. Қорабоғда ҳам олтин конларини юритади, ҳам бирюза каби қимматбаҳо тошларни экспорт қилади.

“Base Metals” эса Тоғли Қорабоғ республикаси деб аталувчи асли йўқ давлатнинг энг йирик солиқ тўловчисидир. “Фавқулодда хизматлари учун” биринчи тоифали медал билан тақдирланган. Ҳам Саркисянни, ҳам Кочарянни оғзини мойлаб туради. Молиявий лабиринтлари шундай мураккабки, даромад кимнинг чўнтагига тушаётгани номаълум.

Арманистоннинг бош мажбурий ижро масъули генерал-майор Мигран Погосян эса мафиянинг қўл-оёғи.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг мудофаа вазири Бабаян Шарқий Германияда Совет иттифоқи хизматларини юритгани учун русларнинг югурдаги. 

Тоғли Қорабоғ тўқнашувларида мансабидан фойдаланади. Шуша қатлиоми каби қонли операцияларни бошқаради.

Ишғол вақтида қурол савдосидан катта бойлик қўлга киритади. Эронга Грузия орқали қурол етказиб беради. Аркадий Гукасянга суиқасд уюштиришда айбланиб, 14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Лекин 2004 йил 18 сентябрда соғлиги ёмонлашгани сабабли озод этилади. Шундан кейин партия қуриб, сиёсат билан шуғулланади.

Барчасини ёзадиган бўлсак саҳифа етмайди. Лекин Рубен Татулянни ташлаб кетсак бўлмайди. Россиядаги “қонундаги ўғрилар” билан ишлайди. Лақаби Робсон. “Қораденгиз соҳилларининг қироли” деб ном чиқарган. Сочида туғилиб, ўсган. “Pearl” футбол клуби бошчиси, халқаро олимпиада қўмитаси раиси ўринбосари ва “SPA-HOTEL VESNA” директорлар кенгаши раиси. Хорижда жиноятлари учун қидирувда, шу сабабли 2017 йили Арманистон ташқи ишлари вазирги унга “дипломатик паспорт” беради.

Вартан Сирмакес 1956 йили Истанбулда туғилган арман. “Saint Benoît” хусусий коллежини битириб, Женевага кетади. Антонио Бертолини исмли заргарга шогирд тушади. Кейинроқ ўз ательесини қуради ва “Ebel”, “Cartier” каби заргарлик билан шуғулланадиган компанияларга хизмат кўрсатади. Пьер Экоффей билан соат ишлаб чиқаришга киришади. Француз соатсози Франк Мюллер билан ҳамкор бўлади. Муваффақиятли бизнесмен.

Пойтахт учун режалаштирилган “Эски Ереван” лойиҳасига 130 миллион доллар сарфлайдиган даражада "сахий". “Арманистон иқтисодиётига қилган хизматлари учун” биринчи тоифадаги медал билан тақдирланади. Саркисян уни Марсель бош консули этиб тайинлайди. Ҳолбуки аслида арман халқининг равнақидан кўра Қорабоғ олтинларини қўлдан чиқармаслик уларга муҳимроқ.

“PanArmenian News” веб саҳифаси "Franck Muller" ширкати Арманистонда олтин соат ишлаб чиқаришини маълум қилганди. Тоғли Қорабоғдан ўғирланган олтинларни шу йўл орқали Францияга етказилиш режалаштирилганди.

Арманистоннинг собиқ бош вазири Окик Абраамяннинг ўғли Агдам ҳам шу ишга дахлдор. Қароқчилар оталарининг молидек озарбайжонларнинг олтинларини сотиб, миллиардерларча кайф-сафо қилишмоқда.


Бошқа мақолалар

  • 2024-10-24
Ўйинчоқ