Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди


  • 15 Ноябрь, 2022
  • 171

Дунё аҳолиси тезлик билан кўпайишда давом этмоқда. Бугундан бошлаб ер аҳолиси 8 миллиард кишига етди. БМТ аҳоли фонди (UNFPA) ҳисоботида дунё аҳолиси 2030 йили 8,5 миллиард, 2050 йили эса 9,7 миллиардга етиши тахмин қилинмоқда.

Аҳолининг кўпайиб бориши 2100 йилгача давом этиши кутилмоқда. 1970 йилдан бери тушиб кетган дунё аҳолисининг ортиш тезлиги 2020 йили илк бор 1%дан пастга тушди.

Ер аҳолисининг 7 миллиарддан 8 миллиардга ортиши 12 йил муддатда амалга ошиб, яна бир миллиардга ортиш тахминан 14,5 йил вақтни олиши кутилмоқда.

Юқори туғилиш нисбатлари билан Африкадаги аҳоли кўпайиши 2050 йилгача жами ортишнинг ярмидан кўпини ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

Кўпгина давлатларда аҳоли камайиб кетаётганлиги сабабли келажакда фаол аҳолиси камайиб кетган ўлкалар сони ортиши кутилмоқда.

Бугунги кунда 1990 йилдагидан кам аҳолига эга 17 та ўлка бўлиб, бу ўлкаларнинг барчаси шарқий Европада жойлашган. Жанубий Европа ва шарқий Осиёда ҳам аҳолиси камайган ўлкалар учрайди.

Дунё аҳолиси 8 миллиардга етган муддатда аҳоли сони асосан ўрта ва паст даромадли ўлкаларда ортган. Фақатгина 250 миллионлик ортиш юқори ўрта ва юқори даромадли ўлкаларда бўлган.

Жорий йилда Хитой аҳолисининг кўпайиши чўққига чиқиши ва ортидан камайишни бошлаши кутилмоқда. Ҳиндистон эса 2023 йилдан аҳолиси энг кўп ўлка сифатида Хитойни ортда қолдириши тахмин қилинмоқда.

Аҳоли 7 миллиарддан 8 миллиардга ортишининг ярмидан кўпи Осиёда эканлиги диққатга сазовор.


Бошқа мақолалар