Туркия-Ўзбекистон тажриба алмашуви


  • 27 Апрель, 2018
  • 618

TIKA” дастури бўйича Ўзбекистоннинг 1200 та  молия муассаса ходимига тренинглар ташкил этилади. Бу ходимлар Туркияда молия ва солиқ бўйича билим ва малака оширади.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда иқтисодий ва тизимий ислоҳотлар ўтказилмоқда. Шунга кўра, Туркияда ҳам координация ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA) кўмагида солиқ ва молия соҳасида ўзбек ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини бўлишиш учун турк мутахассислари томонидан тренинглар ташкил этилмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон молия вазирлиги илтимосига кўра ташкилланди. 20 кишилик биринчи гуруҳ Туркияга етиб бориб, малака оширмоқда.

Ўзбекистондаги TIKA координатори Али Эҳсон Чоғлар тренингларда малака ошириш бўйича қарор, ўтган ойдаги Туркия солиқ хизмати бошқармаси, TIKA, Ўзбекистон молия вазирлиги ва давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлиги натижасида қабул қилинди,- деди.


Бошқа мақолалар