АҚШдан Хитой ҳақида эътироф


  • 31 Март, 2023
  • 137

АҚШ бош штаб раиси генерал Марк Милли Хитойнинг ядро қурол қамрови безовта қилувчи эканлигини айтиб, кутилмаган баёнот берди. Милли Пекиннинг ядровий ривожланиш дастурини секинлаштириш, тўхтатиш ёки йўқ қилиш учун АҚШнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини тан олди.

Милли Хитойнинг ядровий қуролларидан ташқари Россия билан яқинлашиб кетаётганидан ҳам ҳавотирда эканлигини билдирди.

Нашрларда ўрин олган хабарга кўра, АҚШлик қўмондон “Ҳозирги стратегик вазиятда икки ўлканинг бир-бирига яқинлашаётганини кўришимиз мумкин. Мен бунга том маънодаги иттифоқ дея олмайман, лекин уларнинг яқинлашаётганини кўряпмиз ва бу жуда хавотирли” деди.

Хитойнинг ядро қуроллари ҳали АҚШ билан солиштириладиган даражада эмаслигини айтган Милли “Лекин аҳамиятли даражада ядро қуролларига ва АҚШгача етиб келадиган қитъалараро баллистик ракеталарга эга. Бу эса бизни безовта қилмоқда. Яъни ҳозир биз ядро қуролига эга иккита катта давлатга қарши турибмиз” деди.

АҚШлик генерал Хитойнинг ядро қурол дастури келажаги борасида шундай деди: “Хитойнинг келажак 10-20 йил ичида режалаштирган ядро дастурини секинлатиш, тўхтатиш, тўсқинлик қилиш ёки йўқ қилиш учун ҳеч нарса қила олмаймиз. Улар буни ўз режалари асосида амалга оширишади.”


Бошқа мақолалар