Қирғизистон ФЕТО мулкларини Туркияга топширди


  • 4 Март, 2019
  • 470

ФЕТОнинг Ўрта Осиёдаги базаси сифатида маълум бўлганҚирғизистонда Олий суд ФЕТОга алоқаси туфайли давлат қарамоғига ўтказилган “Kaynak Holding”нинг ўлкадаги мулкларини TMSF (Туркия республикаси жамғарма суғурта фонди)га қайтариб беришга ҳукм чиқарди.

15 июлда Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишдан кейин ФЕТО билан алоқаси сабабли давлат қарамоғига ўтказилган “NT Kitap Kırtasiye” АЖнинг Қирғизистондаги мулклари тўнтаришга уринишдан кейин зудлик билан Амин Қизилкая исмли Туркия ватандошининг номига ўтказилди. TMSF адвокатларининг 2016 йили Бишкек шаҳар судига билдирган эътироз кўриб чиқилди. Бишкек судининг 2018 йил 14 декабрда кучга кирган қарори билан “NT Kitap ve Kırtasiye” АЖнинг Қирғизистондаги филиали янгидан рўйхатдан ўтказишига доир Адлия вазирлигининг 2016 йил 30 сентябрдаги буйруғи бекор қилинди.

“OsOO Kaynak”нинг акцияларига бутунлай соҳиб бўлган Амин Қизилкая Қирғизистон олий судига апилляция билан мурожаат қилди. Ушбу даъвони кўриб чиққан Олий суд Қизилкаянинг эътирозини рад этди.

Ушбу даъвони яқиндан кузатиб борган Туркиянинг Қирғизистондаги бош элчиси Женгиз Камил Фират суд икки йил давом этганини билдириб “ФЕТО хорижда илк бор суд қарори билан ютқазди” деди.

Суд қарорининг Туркия фойдасига бўлганини таъкидлаган Фират ФЕТОчилар “NT Kitap Kırtasiye” АЖнинг Қирғизистондаги филиалининг акцияларини яроқсиз ваколатнома билан ҳийла билан ФЕТО аъзосининг номига қайд этилгани аниқланганини айтди.

Қирғизистон собиқ президенти Алмаз Атамбаев Туркиянинг огоҳлантиришларини “абсурд” дея қўл силтаганди. Шу туфайли икки ўлка орасида зиддият ҳосил бўлганди.

Қирғизистонда “Майдон” номли газетада 1 февралда чоп этилган мақолада АҚШнинг Пенсилвания штатидаги FETО/PDY террор ташкилоти ва лидери Фетулла Гуленнинг Қирғизистондаги мулклари фош этилди.

ФЕТОга яқин таълим муассасаларининг Қирғизистон миллий манфаатларига мос келмаслиги айтилган мақолада 15 июль тўнтаришга уриниш орқасида ФЕТО турганлигини ёдга солди.

“Гуленчиларнинг Қирғизистонда қурган “манқурт” фабрикаси ёхуд таълим ниқоби билан миллий манфаатларни оёқости қилган Себат мактаблари” номли мақола чоп этган газета ФЕТО мактабларининг фотоларини ҳам чоп этди. Газета ФЕТОнинг Қирғизистондаги тузилишига кенг ўрин берди. 


Бошқа мақолалар