Метрода сочилган пулларга ҳеч ким тегмади


  • 31 Март, 2020
  • 417

Хитойнинг Сиань шаҳридаги бир метро станциясида атрофга сочилган қоғоз пулларга коронавирус қўрқуви туфайли ҳеч ким тегмади.

Хитой Ухань шаҳрида тарқалган ва ўлка миқёсида шу кунгача 3 минг 300 кишининг ўлимига сабаб бўлган коронавирус офати билан курашмоқда. Ўлканинг баъзи минтақаларида ҳаёт аста-секин изига тушаётганига гувоҳ бўлсак, Сиань шаҳридаги бир метро станциясида номаълум киши тарафидан атрофга қоғоз пуллар сочилди. Коронавирус юқиши қўрқуви туфайли метро станциясига кирган биронта киши пулларни ердан олишга журъат этмади. Буни камерасига қайд қилган бошқа йўловчи “Пулни ким сочганлигини билмайман, лекин уларни олишга журъат қилмадим” деб гапирди. Бу тасвир ижтимоий тармоқларда зудлик билан тарқалиб, баъзи фойдаланувчилар “Вирусни олишга ким ҳам журъат қиларди?”, “Ҳаёт билан ўлим олдида пул ҳам ҳеч нарсани ҳал қила олмайди” каби изоҳлар қолдиришди.


Бошқа мақолалар