Бразилияда портлашлар


  • 15 Ноябрь, 2024
  • 15

Бразилияда федерал олий суд биноси яқинида 2 та портлаш юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, биринчи портлашда бомба ҳайкал ичига яширингани аниқланди. Ҳодиса жойига кўп сонли хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш ходимлари жалиб этилди.

“Ajans Brasil”нинг хабари бўйича пойтахт Бразилиадаги олий суд биноси яқинида кетма-кет 2 та портлаш юз берди. Олий суд биносидаги одамлар хавфсизлик мақсадида эвакуация қилинди.

Портлашда бир киши ҳалок бўлди. Федерал полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлатди.

Портлаш овозлари келган нуқталарга яқин бўлган президент саройи Планалто ва миллий конгресс жойлашган майдон пиёда ва автомобиллар қатнови учун бутунлай бекитилди.

Полиция вакиллари билдирган маълумотга кўра, портлаган бомба ўз жонига суиқасд деб баҳоланмоқда. Бомбани майдонга олиб келган одам ўша жойда ҳалок бўлган.


Бошқа мақолалар