Яна “диалог”, яна тузоқ!


  • 29 Апрель, 2018
  • 989

Мадинада Дунё ислом бирлиги деган маънони англатувчи «Робита-тул-олами исломий» ташкилоти бор. Ушбу ташкилот кўринишда жаҳон мусулмонларига хизмат қилишни мақсад қилгандек кўринса-да аслида уммат орасига «ваҳҳобийлик» ақидасини ёйишга хизмат қилади. Масалан ҳақ мазҳабларга эргашувчи суннийлар яшайдиган ва бошқа йўналишдаги мусулмон ўлкаларда пулга сотиладиган имом, қори, домлаларни аъзоликка қабул қилиб, уларни ҳар ой туҳфа деган ном билан ўша ўлкада ҳеч кимнинг тушига кириб чиқмаган катта маблағлар билан таъминлаб туради. Албатта бу «туҳфа»ни олган сотқин дин намоёндаси ўз элида «ваҳҳобий-салафий» деган адашган оқимларни қоғозга ўраб, тарғиб қилишга киришади. Оқибатда ўзини сунний деб уйлайдиган аслида қандай салафий бўлиб қолганини сезмаган манқуртлар кўпаяди. Дарвоқеа, ушбу ташкилотга аъзо қилинган битта Ўрта Осиёлик КГБ имоми ҳам бор. 

Ўтган йили АҚШнинг дўқ-пўписаси оқибатида давлат раҳбари , тизими ва сиёсатини кескин ўзгартиришга ваъда берган Саудия Арабистонида айнан мана шу ташкилот раҳбарлари  Ватикан роҳибларини Риёдда меҳхмон қилди. «Робитатул олами исломий» ташкилоти ва Ватикан рухонийлари кенгашида ҳамкор мақсадлар бўйича доимий иш олиб борувчи мажлис тузиш борасида баённома имзоланди. Саудия Арабистон пойтахти Риёдда ўтказилган имзолаш маросимида «Робита» бош котиби ал-Исо ва Ватикан динлараро диалог кенгаши раиси кардинал Жан-Луи Торан иштирок этди.

Имзоланган келишув бўйича, «ҳамкорлик, бағрикенглик, тинчлик, тотувлик, террор ва ҳоказолар» сингари дунё ҳамжамиятининг кўзини бўёвчи йўналишларда бирга қадам ташлаш қайд этилди.

Ватикан динлараро диалог кенгаши раиси Жан-Луи Торан Ал-Исо «Робита» бош котиби этиб тайинланганидан сўнг динлараро алоқалар кучайгани ва орада кўприклар қурилиши учун саъй-ҳаракатлар ортганини мақтаб айтиб ўтди. Маросим кардинал Торан ва шайх Ал-Исонинг нутқлари билан ниҳоясига етиб, иккаласи ҳам мусулмонлар ва христианлар орасидаги диалогни кучайтириш, дунё тинчлигини сақлаш ва террорга қарши кураш каби масалаларда олиб борилаётган ишлар ҳамда келажакдаги ҳамкорлик ҳақида гапиришди.

Аксар мусулмонлардан фарқли ўлароқ, ҳар бир христиан яхши биладики,   «Диалог» - Ватикан патенти билан «Мусулмонларни христианлаштириш» максадида илгари сурилган лойиҳадир.  Бу лойиҳа ҳақида интернет тармоғида Рим папаларининг нутқларини синчиклаб кўрган ҳар бир соғлом фикрли киши нима демоқчи эканлигимизни дарров тушунади.

 Эслатиб ўтамиз шу кунгача мусулмонлар билан христианлар орасида «Диалог» лойиҳаси туркиялик сохта имом Фетулла Гулен ва жамоаси зиммасида эди. Улар АҚШ махфий хизмати ва НАТО дастаги билан Туркияда давлат тўнтаришига киришиб уддалай олмагач, асл башаралари очилиб, «Диалог» лойиҳаси ҳам тўхтаб қолган эди. Мана ўша лойиҳани АҚШнинг «илтимоси»га биноан ўз зиммасига оладиган ташкилот топилди. У - «Робитатул олами исломий». Ушбу ташкилот аъзоларининг кимлар эканлиги, фаолиятлари, асарлари, кимлар томонидан парваришланиши ҳақида озгина изланиш ўтказсангиз ҳаммасини тушунасиз қўясиз. 


Бошқа мақолалар