- 2023-06-07
Бразилияда полиция томонидан Амазон ўрмонларидан ноқонуний йўл билан 3 тоннадан ортиқ олтин чиқарган жиноий тўда аъзоларига қарши операция уюштирилди. Кўплаб одам қўлга олинди.
Бразилия полицияси тарафидан берилган хабарда ўлканинг шимолидаги Пара штатидаги Яномами минтақасидан ноқонуний йўл билан олтин оладиган жиноят тўдасига мансуб эканликлари гумон қилинган кўп одамларга қарши операция ўтказилгани маълум қилинди.
Хабарда федерал суд томонидан берилган санкция доирасида 33 та манзилда операциялар ўтказилиб, 13 кишини ҳибсга олиш қарори берилгани айтилди.
Операциялар Пара штати билан бир қаторда Амазонас, Рорайма ва Мату Гросуни ҳам ўз ичига олган кенг доирада амалга оширилди. Полиция ноқонуний йўл билан олинган 3,1 тонна олтинни “ювиш” орқали қўлга киритилган 100 миллион долларлик буюмларни мусодара қилди.