Зеленский Харьковга келди


  • 30 Май, 2022
  • 200

Украина президенти Владимир Зеленский Украина хавфсизлик хизматининг (СБУ) Харьков вилояти бошлиғи Роман Дудинни ишдан бўшатди.

Россиянинг Украинага ҳужумлари давом этаётган вақтда Украина президенти Владимир Зеленский фронт чизиғига келди. Россия армиясининг ҳужумларидан энг кўп зарар кўрган Харьков шаҳрига келган Зеленский уруш бошланган 24 февралдан буён илк бор Киевдан ташқарига чиқди.

Харьковда аскарлар билан кўришган ва баъзиларига медаль берган Зеленский “Хизматларингиз учун ҳар бирингизга миннатдорчилик билдираман. Барчангиз давлатимиз учун жонингизни хавф остига қўйяпсиз. Украинанинг озодлигини ҳимоя қилганингиз учун миннатдорман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг” деди.

Харьковда Россия ҳужуми натижасида вайрон бўлган бошқарув ва турар жой биноларини кўздан кечирган Зеленский ҳарбий ҳамда тинч аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Зеленский шаҳарда бомбадан сақланадиган ертўлалар билан жиҳозланган замонавий турар жойлар қуриб шаҳарни янгидан бунёд этиш режалари ҳақида гапирди.

Зеленский сафари охирида интервью бериб “Келиб вазиятни тушундим. Вилоятдаги Украина хавфсизлик хизмати бошлиғини ишдан бўшатдим. Чунки у урушнинг илк кунларидан шаҳарни ҳимоя қилишни эмас, ўзини ўйлаётганди. Мақсадининг нима эканлигини ўрганамиз” деди.


Бошқа мақолалар