- 2019-12-31
Қозоғистон информация ва алоқа вазири Даурен Абаев қишлоқларда яшайдиган 2 миллиондан ортиқ аҳолига 2020 йилгача тезкор интернетга боғланиш етказилишини маълум қилди.
Даурен Абаев вазирлар маҳкамаси йиғилишида “Дижитал Қозоғистон давлат дастури” доирасида шаҳар ва қишлоқлар орасидаги дижитал бўшлиқни бекитиш учун 122 шаҳар ва 1200 қишлоқда оптик толали алоқа билан тезкор интернет таъминлашини тушунтирди.
Абаев кейинги босқичда 1800 қишлоққа ҳам оптик толали интернет алоқалари етказилишини гапирди. Вазирнинг нутқида “Лойиҳа 2 миллиондан ортиқ ватандошнинг сифатли интернетга уланишини англатади. Лойиҳанинг 2018-2020 йилларида амалга ошишиш режалаштирилган” деди.
Абаев жами 24 минг километр оптик толали интернет алоқаси 2021 йилгача ишга тушишини хабар бериб, тезкор интернет аҳолининг “е-давлат” билан интерактив таълим ҳамда соғлиқ хизматларидан фойдаланишини осонлаштиришини билдирди.
Қозоғистон ҳукумати 2021 йилгача 18 миллионлик аҳолининг 81%ига интернет боғланишини таъминлашни режелаштирмоқда.