Россия доллар миллионерлари бўйича биринчи


  • 30 Сентябрь, 2017
  • 753

2016 йил якунлари бўйича Россияда доллар миллионерлари сони 19,7% га, яъни 182 минг кишига ошди. Бу ҳақда “Capgemini” халқаро консалтинг компаниясининг “World Wealth Report 2017” тадқиқотида маълум қилинди. “Россияда бой одамлар ва уларнинг бойлиги деярли 20%га ошди. Бу энг юқори кўрсаткич” дейилган тадқиқотда.

Шунга қарамай Россия доллар миллионерлари бўйича дунёда 15-ўринни эгаллаб турибди. Рўйхатда 1 миллиондан ортиқ бойликка эга кишиларнинг илк учлигини АҚШ (4,8 миллион киши), Япония (2,9 миллион киши) ва Германия (1,2 миллион киши) эгаллаган. Тўртинчи ўринда Хитой (1,1 миллион киши). Ушбу тўртта давлат дунёдаги жами миллионерларнинг 61%ини ташкил қилади. 2016 йили дунёдаги миллионерлар сони 2015 йилга нисбатан 7,5%га кўтарилиб, 16,5 миллион одамга етган. Уларнинг жами бойлиги 8,2%, яъни 63,5 триллион долларни ташкил қилди. “Capgemini”нинг тахминига кўра, 2025 йили миллионерлар сармояси 100 триллион долларга етади. 


Бошқа мақолалар