- 2017-11-23
59 кишининг ўлимига, 527 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган Лас-Вегас қотили “террорист” деб номланмагани учун норозиликлар ортмоқда.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида концертга уюштирилган ҳужум бўйича тергов давом этмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари америкалик ҳокимият вакиллари ва нашрлар қатлиомни амалга оширган Стефен Пэддокга “террорист” атамасини қўлланмаганига норозиликларини билдиришмоқда. Пэддок ҳақида “ёлғиз бўри”, “бобо”, “қиморбоз ва “нафақадаги ҳисобчи” деган ифодалар билан сўз юритилишига қарши эканликларини айтган интернет фойдалунвчиларининг кўпчилиги “Мусулмон бўлганида эди, дарров террорист деб номланиб, далиллар бўлмаса ҳам исломиятга тўнкаб қўйишарди” дейишмоқда. Норозилик билдирганлар орасида машҳурлар, шоу-бизнес вакиллари ва профессорлар ҳам бор. Булардан бири америкалик рэпер Рас Виталедир. 25 ёшли қўшиқчи “Агар бу одам мусулмон бўлганида, дарров террорист тамғасини ёпиштирардик” деди.
АҚШ ва инглиз нашрлари қотилнинг мусулмон эмаслиги маълум бўлгач, унинг руҳий хаста эканлиги ҳақида хабарлар тарқата бошлади.