- 2019-10-28
Испания миллий суд палатаси судьяси ҳозирда Бельгияда бўлган Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва мухторият женералитетининг қолган маслаҳатчиларини ҳибсга олишга ордер берди.Испания прокуратураси Пучдемон ва 13 нафар лавозимидане четлатилган Каталония ҳукумати аъзоларини исён кўтариш ва мансабини суистеъмол қилиш билан айбламоқда.
Кўрсатмалар натижасида суд саккиз нафар сиёсатчи ва Пучдемоннинг ўринбосари Ориол Жункерас ҳибсга олишга қарор чиқарди. Фақатгина мустақиллик эълон қилиниши арафасида истеъфога чиққан, тадбиркорлик ишлари бўйича собиқ маслаҳатчи Санти Вила 50 минг евро миқдорида гаров пули эвазига озодликда қолиши мумкин.
Каталония собиқ бошчиси ҳозир Брюсселда яшамоқда. Жума куни у ҳеч кимдан яширинмоқчи эмаслигини ва ҳибсга олишга қарор чиқарилса, Бельгиядан сиёсий бошпана сўраши мумкинлигини айтиб ўтганди.