- 2024-07-12
Бирор жойда хаос ва бошбодоқлик содир бўлса, “Техасга айланди” иборасини ишлатамиз. Сўнгги воқеалардан кейин АҚШнинг “Техасга айланиш” эҳтимоли борми? Маълумки, Байден ҳукумати АҚШ чегарасидаги тиканли симларни олиб ташлашни истамоқда.
Олий суд ҳам бу борада “Олиб ташлаш керак” деб қарор чиқарганидан кейин зиддият кучайди. Техас губернатори олий суд қарорини тан олмаслигини маълум қилди.
25 та штатнинг губернатори ҳам Техасни қўллаб-қувватлади. 10 та штат сўзларининг исботи сифатида штат миллий гвардия аскарларини Техасга юборди. Давлат бу бўйсунмасликка армия билан жавоб беришни истаса нима бўлади? Техас губернатори “Биз бунга штат армияси билан тайёрмиз” дея қарорида қатъий эканлигин билдирди.
Президентликка номзод бўлган Трамп “Техаснинг ёнидаман” деб “Дунёнинг ҳар жойидан террористлар АҚШга назоратсиз шаклда оқиб келмоқда. Ўлкада катта теракт юз бериш эҳтимоли 100%ни ташкил этади”дея ўз позициясини ёқламоқда. Оқ уйнинг расмий нашрлари вазият бўйича ҳеч қандай хабар бермаётганлиги диққатни тортмоқда. Шу онда катта қутблашиш юз бераётган АҚШда кризис учқуни Техасдан бошланадими деган саволга жавоб изланмоқда. Трампни президентликка сайлатмаслик учун демократлар партияси тинмай уринишмоқда. Бу ишни ҳуқуқий доирада ҳал этиш учун катта куч сарфламоқда. Ширкатларидаги коррупцияга қўшимча тажовуз ва зўрлаш даъвоси ҳам қўшилди. Бу ҳам етмади, ҳақорат даъволари очилди.
Бир суд Трампга ҳақорат қилгани учун 83,3 миллион доллар жарима белгилади. 80 ёшли америкалик ёзувчи Джейн Кэрролл 1996 йили Манхэттондаги “Bergdorf Goodman” дўконининг кийим кийиб кўрадиган хонасида Трампнинг тажовуз қилганлигини иддао қилганди. “Камига мени ёлғончига чиқариб, обрўимни тўкди” деб кўз ёшини оқизди. Суд тажовуз ва туҳмат айблари билан Трампни айблади. Бу судда Трамп душманлари бормиди, Байден ҳукумати буюртмасими билмаймиз. Лекин Трамп бу даъволарни уйдирма эканлигини айтиб, уни сайловда иштирок этишига тўсқинлик деб баҳоламоқда. Зиддият сўнгги нуқтага етиб келди ва Трамп барча уринишларга қарамай сайловда қатнашиб ғолиб чиқадиган бўлса, душманларининг кулини кўкка совуриши аниқ. Чунки тентаклиги билан танилган Трамп қасос олиш учун қутблашишни энг чўққига олиб чиқишини тахмин қилиш қийин эмас.
Яна Техасга қайтайлик. Аҳолиси 29 миллион. 696 минг километр квадрат майдони билан Аляскадан кейин АҚШнинг энг катта иккинчи штати. Мана шу штат АҚШдан ажралиб чиқмоқчи бўляпти. “Пулни биз топяпмиз, бошқа штатлар еб ётибди” дейишмоқда. Калифорния ҳам ажралишни истамоқда. Агар Техас АҚШдан ажралиб чиқадиган бўлса, Америка нефт қазиб чиқаришнинг 40%ини ва дунёнинг 9-ўриндаги иқтисодиётини йўқотиш хавфи остида. Сўнгги сайловда республикачи партия Техас бўлими Байден ғолиб бўлганидан кейин “Бу сайловлар сохта” дея “Техас мустақиллик учун референдум ўтказиш ҳуқуқига эга” деб исён кўтарганди.
Вазият жиддийлашмоқда. Демократлар ҳам Трамп ғолиб бўладиган бўлса, хаос бошланади деб қўрқмоқда. Бу ҳам етмаганидай Трамп аниқ ғолиб бўлишига ишонгани учун бўлса керак, чиқиб янги дунё тартибини гапирмоқда.
Трамп “Сизларга НАТО ҳақида буларни айтишга нафратланаман, лекин агар уларнинг ёрдамига эҳтиёжимиз бўлса, ёнимизда туришларига ишонмайман. Мен у одамларни яхши танийман” деди. Яъни НАТО ўлкаларининг ҳужумга учраган АҚШга ёрдам бермаслигин сўзлади. Аввал ҳам “Европа бизни ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий соҳада эксплутация қилмоқда” деганди. Европада фашист партияларни қўллаб-қувватлаб, Европа иттифоқи парчаланиши учун тер тўкаётган АҚШ кучлари бор. Германиядан бошлаб Франциягача ҳамма буни билиб турибди. Европа иттифоқи лидери бўлган Германия ҳар тарафдан ҳалигача АҚШнинг яширин ишғоли остида. Лекин жазоланишдан қўрқиб чурқ этмай ўтирибди.
Трамп “Биз ҳужумга учрасак, НАТО ўлкалари ёрдам бермайди” демоқда. Лекин Туркия йиллар давомида террористлар ҳужумига учрамоқда. НАТОнинг жиловини қўлида тутган АҚШ ҳеч бир ёрдам бермади. Аксинча террористларга қарши курашаётган Туркияга нисбатан санкциялар жорий этди.
Хўш, энди АҚШ ҳужумга учраса, Туркияга ёрдамга шошиладими? Устига устак Исроилнинг қучоғига ўтириб олиб, геноцидга шерик бўлаётган АҚШга ёрдам бериш керакми? Дунёда кучаётган зулмга қурол етказиб ғазаб ва нафратга қалқон бўлишни танлайдиган бўлсанг, гўдак ва ёш болалар қотилларини қўллаб-қувватласанг, мутлақо бошингга бало келади. “Ўрта Шарқда 9 триллион доллар сарфлаб, миллионлаб одамларни ўлдирдик” деган Трамп сайловда ғолиб бўлса, вазият ўзгаради. Бутунлай бошқа дунё билан танишишимиз мумкин.