- 2017-08-10
Қозоғистон Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегараларнинг туташган нуқтаси борасида келишувга эришди.
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазири “Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикалари ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартнома”ни имзолашди.
Ушбу ҳужжатга кўра, уч давлат чегаралари туташган нуқта Шорқазақли шимолида жойлашган.
Ушбу шартнома Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё: ягона ўтмиш ва умумий келажак” мавзусидаги халқаро форумда имзоланди.
Форумда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари ҳамда ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловлар иштирок этди.
Мазкур ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги ўзаро англашув ва ишончни, яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.