- 2017-11-21
Швейцария ҳукумати аввал Гулнора Каримовага тегишли бўлган ва ўлка банкларида сақланаётган 131 миллион долларни Ўзбекистонга қайтаришга рози бўлди. Бу ҳақда Швейцария ҳукуматининг баёнотида айтилмоқда.
Келишув шартларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати қайтарилган маблағдан аҳолининг ҳаёт шароитларини яхшилашда ҳамда барқарор ривожланиш лойиҳаларига инвестиция қилишда фойдаланиши керак. Ушбу маблағларни сарфлашда шаффоф мониторинг бўлиши мажбурий.
Ҳужжатда “650 миллион Швейцария франкидан ортиқ маблағ Гулнора Каримовага очилган жиноий иш туфайли ҳисоб рақамида “музлатиб” қўйилган” дейилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова суд томонидан жиноий гуруҳ тузиш, таъмагирлик, давлат маблағини ўзлаштириш, жиноий йўл билан қўлга киритилган даромадни қонунийлаштириш каби жиноятларда айбдор деб топилган эди.
Швейцария бош прокуратураси 2012 йил унинг 800 миллион франк қийматидаги активларини “музлатиб” қўйган эди.