- 2018-12-25
Туркманистон ҳукумати Афғонистон чегарасидаги хавфсизлик хавотири сабабли 50 ёшдан кичик бўлган эркакларни рўйхатга олмоқда. 14 январдан эътиборан туркман маъмурлари 50 ёшдан кичик бўлган эркакларни рўйхатга олишни бошлади.
Маҳаллий нашрлардаги хабарларга кўра Туркманистон мудофаа вазирлиги бу ҳақда “Бу Афғонистон чегарасидаги таранг вазиятдан келиб чиқмоқда” деди.
Туркман ҳукуматидан бу борада расмий баёнот берилмади. Бетарафлик сиёсатига боғлиқ қолган Ашхобод Коллектив хавфсизлик келишуви ташкилоти билан тузилган келишувга кўра минтақавий хавфсизлик тадбирларида қатнашмайди ва очиқча ҳарбий алоқаларда бўлмайди. Лекин сўнгги йилларда Туркманистоннинг Афғонистон билан жанубий чегараси борасида хавотири ортганлиги ва хабарларга кўра Ашхободнинг чекланган ташқи кўмак олишга хайрихоҳ эканлиги маълум бўлди.
2001 йилдан буён Афғонистонда ҳарбий операциялар олиб бораётган АҚШ қуролли кучлари борлигига қарамай Туркманистон чегарада тўлиқ хавфсизлик йўқлигига ишонади.