- 2024-01-23
Зиёратчилар орасида “Иккинчи Макка” деб аталадиган Туркистон шаҳрига бир йилда 1 миллиондан ортиқ саёҳатга келган, уларнинг 18 мингдан ортиғи хорижлик сайёҳлар. Бу ҳақда “Ҳазрати Султон” республика тарихий-маданий музей директори ўринбосари Ғани Исақов маълум қилган.
“Хўжа Аҳмад Яссавий, Укоша ота, Гавҳар она мақбаралари ва Сауран шаҳарчаси саёҳатчиларни ўзига тортадиган жойлар. Йилдан йилга тарихий маданиятимиз билан танишиш учун махсус келадиган меҳмонлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бунга мос ҳолда уларга кўрсатиладиган пуллик хизмат даромади ортмоқда. Пуллик хизматдан тушадиган даромад музейнинг материаллик-техник базасини ривожлантиришга, ходимларнинг маошларини тўлашга сарфланади” деди.
Музейга келадиган саёҳатчиларнинг сонини орттириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилган. Мисол учун тарихий-маданий ёдгорликларга штрих-код ўрнатиш орқали сайёҳлар смартфон воситасида у ҳақида керакли маълумотларни олади.
Шу ёдгорликларнинг «3D-тур» виртуал лойиҳаси ҳам тайёрланган. Яъни дунёнинг исталган жойидан интернет орқали музей ёдгорликлари ҳақида маълумот олиб, сайр қилишга бўлади. Мақбарага дафн этилган хонлар, султонлар, ботирлар ва бийлар рйхати электрон форматда тайёрланган. Авваллари рўйхат тахтачага ёзилиб турарди. Ҳозирда музей ишлаш вақтлари, ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот бинонинг олд тарафида жойлаштирилган “Led” экран орқали намойиш этилиб туради.