Уйларга қуёш панели ўрнатишга рухсат берилди


  • 7 Июнь, 2024
  • 100

Энди қозоғистонликлар ўз уйларига қуввати 200 кВтдан ошмайдиган қуёш панеллари ўрнатишлари мумкин.

Қуёш панеллари ёрдамида тўпланган электр энергияси ўз эҳтиёжидан ортиқча бўлса, маҳаллий энергия таъминловчи ташкилот орқали республика тармоғига сотиш мумкин. Бунинг учун якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Бундай ҳолатлар учун махсус “нетто-истеъмолчи” атамаси киритилди.

Қонунчиликка юқоридагидек тузатишлар парламент сенатининг биринчи ўқишида қабул қилинди.

2030 йилга келиб қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергия электрнинг 15%ини ташкил этиши лозим. Ҳозирча бу кўрсаткич 5%дан сал юқори. Бизнес ва фермер хўжаликлари учун қуёш панелларини ўрнатиш харажатлари финоператорлар томонидан субсидия қилиниши кўзда тутилган.

Энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимханов “Бу ерда 200 кВтгача бўлган қуёш панеллари ўрнатишга рухсат берилган. Ўртача олганда бир уй учун 15-20 кВт сарфланишини назарда тутсак, 200 кВт ўрнатиш қимматга тушади. Лекин 50кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатган тақдирда ҳам биринчидан у ўз эҳтиёжларини таъминлайди, ортиқчасини эса сотиб фойда кўриши мумкин”, деди.


Бошқа мақолалар