Бармоқ изларини олиш ихтиёрий бўлади


  • 10 Ноябрь, 2023
  • 105

Қозоғистонликлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олишда бармоқ изларини ихтиёрий равишда топширишлари мумкин. Бу ҳақда ички ишлар вазир ўринбосари Сакен Сарсенов хабар берди.

Мажлис депутатлари бармоқ изларини олиш жараёнини ихтиёрий қилишни таклиф қилишди. Сарсенов бунга жавобан қонунчиликка бу борада тегишли ўзгартиришлар киритилишини тасдиқлади.

Сакен Сарсенов “Ҳозир шунга мувофиқ қарор қабул қилинган. Қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. 2024 йил 1 январдан эътиборан ватандошлар бармоқ изларини ихтиёрий равишда топширишлари режалаштирилмоқда” деди.

Хорижликлар учун эса чегарада бармоқ излари топшириш мажбурий бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан “Дактилоскопик ва геном рўйхатдан ўтиш ҳақида” қонун кучга кирганди. Ушбу қонун доирасида дактилоскопик ва геном маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва муҳофаза қилиш кўзда тутилган. Қонунга мувофиқ, 12-16 ёш орасида болалар ота-оналар иштирокида ва ўзларининг розилиги билан бармоқ изларини топшириши мумкин. 16 ёшдан кейин бармоқ изларини топшириш барча қозоғистонилклар учун мажбурий бўлиши керак эди.

Лекин қонунни амалиётга татбиқ этиш бир неча йилдан буён кечиктирилмоқда. Ҳар сафар маблағ етишмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 2022 йил сўнггида қонунни амалиётга татбиқ этиш 2024 йил 1 январдан бошланиши кўчирилди.

Режага кўра, қозоғистонликларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномага бармоқ излари ҳақида маълумот ҳам киритилади.


Бошқа мақолалар