Энг қиммат бензин Ўзбекистонда


  • 1 Март, 2018
  • 683

“Global Petroleum International” ширкати тарафидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўрта Осиёда энг қиммат нархда сотиладиган бензин Ўзбекистонда экан.

Бу маълумотлар “Global Petroleum International” ширкатининг давлатлар  орасида бензин нархларини даражалаш ҳисоботидан олинди. Ҳисоботга кўра, дунёда бир литр бензин ўртача 1 доллар 15 цент атрофида. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 96 центга тенг.

Бошқа Ўрта Осиё ўлкаларидан Туркманистонда бир литр бензин 43 цент, Қозоғистонда 55 цент, Қирғизистон ва Афғонистонда эса 65 центдан сотилмоқда.

Дунёда энг арзон бензин Венесуэлада 0,01 цент, Суданда 0,34 цент, Қувайтда 0,35 цент, Эронда 0,36 цент, Миср ва Жазоирда 0,37 центдан сотилади.

Энг қиммат нархдаги бензин Норвегияда 2 доллар, сўнгра Гонгконгда 2 доллар 2 цент ва Исландияда 2 доллар 8 цент.


Бошқа мақолалар