Ўзбекистон яшаш учун энг арзон давлат деб эълон қилинди


  • 8 Февраль, 2020
  • 487

“CeoWorld Magazine” нашри эълон қилган дунёнинг яшаш учун энг қиммат давлатлари рейтингида Ўзбекистон 132 давлат ичида 128-ўринни эгаллади.

Нашр уй-жой ва ижара нархлари, озиқ-овқат ва ресторан нархлари, истеъмол савати асосида ушбу рейтингни тузган.

Ушбу рўйхатда Россия 82-ўринда, Беларусь 101-ўринда, Қозоғистон 117-ўринда, Озарбайжон 120-ўринда, Қирғизистон 127 ўринда турибди. Ўзбекистондан ҳам арзон давлатлар Сурия, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистондир. Яшаш учун энг қиммат давлатлар эса Швейцария, Норвегия, Исландия, Япония, Дания, Багам ороллари, Люксембург, Исроил, Сингапур ва Жанубий Кореядир.

Аввалроқ Тошкент яшаш учун дунёнинг энг арзон шаҳарларидан бири деб эълон қилинган эди.

sof.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар