- 2018-03-16
Араб Амирликларидан 33 ёшли малика Латифа саройдан қочди. Араблар ҳайратда!
Видеомурожаат орқали оиласи ва отасининг унга раво кўрган қийноқларини фош қилган малика “Отам энг ифлос одам” деди.
БАА, Дубай амирлиги бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг қизи малика Латифа уй қамоғида ушлаб турилган саройдан қочиб, Ҳинд океанидаги бир яхтада жон сақламоқда.
Йиллар бўйи эркинликдан маҳрум қилиниб, 3 йил ҳибсхонада қийноққа дучор бўлганини айтган малика Латифа видеомурожаатда “Бизда сиз ўйлагандек эркинлик йўқ. Масалан менинг кўчага чиқишим тақиқланган. Саройдан чиққанимда узликсиз назорат остида бўлиб, уйга муайян соатда қайтишим керак бўларди. Онам мендан (кундалик ишларим бўйича) ҳисобот оларди. Ҳайдовчидан қаерларга борганимизни сўраб оларди. Ҳайдовчи отамга ҳам бу ҳисоботларни жўнатарди” деди.
Малика Латифа “Отам ҳаётимда таниган энг ифлос одам... менга исканжа қилганлардан бири "Сени отанг буйруғига биноан қийнаяпмиз" деди. Отамнинг ўзи буюрган экан. У кишида зиғирча яхшилик тополмайсиз. Қанчалаб одамларнинг ёстиғини қуритди. Отамдан қўрқмайман. У ҳали ҳисоб беради” деди.
Илк бор 16 ёшида қочишга уринган малика Латифа бунда муваффақиятсизликка учрагач, қаттиқ қийноққа солинганини айтди. Отасининг одамлари тарафидан исканжа кўргани ҳақида гапирган Латифа, Дубайда 3 йил 4 ой ҳибсда ётганини маълум қилди. Ҳибсдан чиққач паспорти олиб қўйилгани боис 2000 йилдан бери хорижга чиқмаган. Ҳатто автомобиль ҳайдаши ҳам тақиқланиб, бутун ҳаракатлари назорат остида тутилган.