- 2018-11-12
Ўзбекистон ва Туркманистон орасида 250 миллион долларлик бизнес келишувлар тузилди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон сафари доирасида икки ўлка орасида 250 миллион долларлик келишув имзоланди.
Ўзбекистон тижорат ва саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ўлкасининг Туркманистонни минтақадаги муҳим стратегик ҳамкор деб кўришини, бу борада тижорат алоқаларини кучайтиришни, коммуникация, юк ташиш, маданий ва маънавий соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришни айтиб ўтди.
Икки ўлка орасидаги тижорат ҳажми ўтган йил 177,3 миллион доллар бўлганини ёдга солган Икромов ўзбек бизнесменлари ҳайъатининг 2017 йилги зиёрат ортидан икки ўлка орасидаги ташқи тижорат ҳажми жорий йилнинг илк уч ойида 55%га ортганини айтди.
Янги ҳамкор лойиҳаларни ривожлантириш ва улкан инвестициялар киритиш борасидаги музокаралар давом этаётганини айтган Икромов икки давлат президентлари учрашувидан кейин имзоланган келишув доирасида ўзбек-туркман бизнес кенгаши тузилиши бўйича ишлар давом этганлигини билдирди.