Хавфли юриш


  • 9 Май, 2018
  • 1859

Жаҳонда ажойиб-ғаройиб ҳодисалар рўй бермоқда. Қайсидур кучлар енг шимардими ёки энди шимарадими, тушунмадим. Лекин ғаламис режалар бошланиш арафасида. Жуда хавфли томонга қараб кетиляпти. ИСЛОМ орқали ўз манфаатига етиш учун шайтоннинг калласига келмаган режалар тузиляпти. Эътибор берсангиз, охирги ҳафталарда АҚШ, ФРАНЦИЯ ва САУДИЯ АРАБИСТОН одаттан ташқари кўпроқ "қимирлаб" қолди. Ватикан ҳам шулар орасида...

Мақсадлари нима? Қаерга шошилишяпти? Бу саволларга жавоб топиш учун жиддий мулоҳаза қилиш керак. Францияда собиқ президент Николя Саркози, уч нафар собиқ бош вазир, яҳудий ва христиан жамоати вакиллари билан ёзувчилардан иборат 300 киши муштарак баённома эълон қилишди.

Қуръони каримдан “зўравонлик ва анти-яҳудий фикрларни тарғиб қилишда гумон қилинган баъзи оятларнинг чиқариб ташланишини” талаб қилишди. Ақл бовар қилмайди-я! Бу талабга ИМЗО ТЎПЛАНДИ! ГАЗЕТАда эълон қилинди! Энди дунё бўйлаб шу баённомага қарши норозиликлар бошланди.

Шу кунларда АҚШда ЭЛЧИХОНА биносини ҚУДУСга кўчириш учун старт берилди. Инглиз, иброний ва араб тилларида лавҳалар тайёрланиб, йўлларга илинди. ВАЛИАҲД САЛМОН ҳам тинч тургани йўқ. Ўтган октябрь ойида ғарб давлатлари олдида думини ликиллатиб энди ваҳҳобийликни тарк этиб, “МУЛОЙИМ ИСЛОМ”га қадам қўйишга ваъда берди. Ушбу "мулойимгарчилик" оқибатида бугун етиб келган жойи - МАДИНАГА ЧЕРКОВ ҚУРИЛМОҚЧИ!!! Ватиканда динлараро диалог доирасида француз кардинал Жан-Луис Торан билан дунё мусулмонлар иттифоқи (Робита-тул олами Исломий) бош котиби шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исо ЧЕРКОВ УЧУН КЕРАКЛИ ИМЗОНИ ЧЕКИШДИ.

Нималар бўляпти ўзи? Қуръондан ҳам оят чиқариб бўладими? Мадинада биронта христиан йўққу черковга бало борми? Мақсад нима? Жуда чигал мавзу. Жавоби ҳам оддий эмас. 

Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон “Lockheed Martin” ҳарбий саноат корпорацияси билан 8 апрель куни Калифорнияда жуда муҳим учрашув ўтказди. Корпорация раиси Мариллин Хьюсон билан ширкатни кезиб кўрган валиаҳд принц Салмон охирида махсус данғиллама иморатга кирди. Мариллин Хьюсон ва “Lockheed Martin”нинг ҳақиқий хўжайини билан 2 соатдан ортиқ учрашув ўтказди. Бу учрашув “Lockheed Martin” Ўрта Шарқнинг янги хўжайини бўлиш учун ўтказилгани АНИҚ.Чунки орадан бир ой ўтгач, Ватикан манбалари “Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрида черков қурмоқчимиз. Бу талабга Саудия ҳукумати ҳам рухсат берди” деди. Арабистондан ҳеч қандай раддия келмади, келмайди ҳам...

Ҳа, Ватикан Мадинада бир католик черковини қуради. Буйруқлар шахсан Папа тарафидан берилади. Ҳатто черков пайдо бўлиши билан муқаддас тупроқлар бўлмиш Ҳижоз, яъни Макка-Мадинанинг катта қисми христианларга очилади.

Бу европаликлар учун “мулойим ислом”дек кўриниши мумкин. Лекин валиаҳд принц ваъда берган “мулойим ислом” аслида ундай эмасди. Салмон ушбу буйруқни 8 апрель кечаси “Lockheed Martin”дан олди. “Lockheed Martin” черков орқали минтақага кириб боради. Пентагон Ўрта Шарқни ваҳҳобийлар давлати бўлмиш Арабистон орқали бошқаради! Келишув бўйича, Черков қурилишига кетадиган 12 ойлик муддатда Арабистонга 60 минг христиан жойлаштирилади. Балки бу янгилик ҳозирча кўпчиликка таъсир ҳам қилмаётгандир, лекин черков Муҳаммад алайҳиссаломнинг қабрлари жойлашган шаҳарда қурилмоқчи! Ҳаж учун дунё мусулмонлари киришга қийналадиган шаҳарга ЧЕРКОВ! Бундан ташқари у ерда, Исроил ЭЛЧИХОНАСИ қурилиши ҳам навбатда турибди!

Хуллас, одам иситмасини чиқарадиган нима бўлса, барчаси қилинмоқда. Минтақани алғов-далғов қиладиган қадамлар битта-битта ташланмоқда.

Аниғи шуки, булар жуда ёмон оқибатларга олиб келади. Пентагон қурол лобиси МУҚАДДАС ТУПРОҚЛАРДА ЖИРКАНЧ ЎЙИННИ БОШЛАМОҚДА...

Қирол Абдулазиз номидаги билим ва технология шаҳри ҳам Пентагон томонидан бошқарилади. Пентагоннинг Арабистонга бунчалик босим ўтказишининг сабаби “ARAMCO”ни қўлдан бой бермаслик. Агар Ватикан черковининг қурилиши амалга ошса, “ARAMCO” ҳам Пентагоннинг чангалига тушади қўяди. Тарихда ҳеч бир Сауд қироли валиаҳд принц Салмондек аянчли аҳволга тушмаганди. Отаси ҳам кўп масалаларда айниқса 11 сентябрь воқеаларидан жавобгар деб топилишига қарамай қаршилик кўрсатганди. Қирол Салмон Пентагонга тик қараб “750 миллиард долларимизни музлатиб қўйсангиз ҳам, 11 сентябрь терактларига алоқадор эканлигимиз ёлғон. Сиз 11 сентябрь терактларини Джордж Буш ва Дик Чейнидан сўранг” деди. Пентагон эса сўрашни лозим топмади. Чунки оладиган жавоблари маълум эди. Жавобни қирол Салмон ҳам яхши биларди. Саудия Арабистон “ARAMCO”нинг бой берилиши натижасида Вашингтондан бошқариладиган қўғирчоқ ўлкага айланади. Асосий режа шу! Қирол Салмон энди таъсир кучига эга эмас. Агар АҚШга қарши овозини баландроқ кўтарса, “Ritz Carlton”да ҳибсга олинган принцлар орасида ўзини топиши ҳам мумкин эди. АҚШ “Мен супер кучман! Давлатман! Менинг сўзим ва қадамим сенларга қонун” деб жар солмоқда.

Ҳануз АҚШга қарши чиқадиган биронта давлат чиқмади. Британия нисбатан кучлироқ бўлишига қарамай бунга қарши чиқа олмади. Балки истамади. Бу кўпчиликка номаълум, лекин ҳақиқат шуки Пентагон “Lockheed Martin”нинг кучи орқали Африка, Ўрта Шарқ ва оқибатда Евросиёга улкан таъсир ўтказиш арафасида. Бутун дунё ПУЛга қарши ҚУРОЛ кучининг устунроқ эканлигига гувоҳ бўлмоқда. Қурол тобора кучайиб бормоқда.

Пулдорлар 1 триллион доллар берса ҳам Мадинада черков қурдира олмасди. Лекин Қурол ширкатлари 1та доллар ҳам бермай ҳатто қурол ҳам ишлатмай чекров қурдириши мумкин. Ҳозир ҚУРОЛ тахтга чиққан даврдамиз.

Мулойим исломга яқин бўлганларнинг ошиғи олчи бўладиган даврга кириб боряпмиз. “Мулойим христианлик”, “Мулойим яҳудийлик” ёки “Мулойим ислом” деган уйдирма мафкураларга бел боғлаган жамият ҳаётда бўлмайди. Ислом исломдир, христианлик христианликдир...

У ҳолда ваҳҳобий-салафийлардек қаттиққўл тентаклар пешвоси - валиаҳд принц М. бин Салмонга нима бўляпти?! Ҳайртланманг, у олган қарорларни барчаси Пентагонда тайёрланмоқда. Аслида ҳамма нарса очиқ ва аниқ. Мисрнинг қўғирчоқ президенти Сиссий ҳам бир неча кун илгари валиаҳд принц билан учрашганида “Мулойим ислом биз учун жуда муҳим” деганди. Миср давлат тўнтариши орқали бутунлай Вашингтондан буйруқ оладиган давлатчага айлангани учун шундай деди. Хуллас, жуда кучли қадамлар билан Ўрта Шарқ бошқатдан шаклланмоқда.

Бу учун яна бир "Араб баҳори"га ўхшаш сценарий керак. Лекин бу норозиликнинг қонли бўлиши шарт. Чунки ана шу ҳолатда ташқаридан ҳарбий куч олиб келинишига йўл очилади. Пентагон ва НАТОга бу ҳаводек зарур. Минтақада вазият жуда таранг. Пентагон қайси давлатга борса, албатта таранглик келиб чиқади. Ўтган сафар ёзганимиздек, Бобул Мандаб бўғози учун АҚШ қўлидан келганини аямаяпти. Мақсад ҚИЗИЛ ДЕНГИЗИПАК ЙЎЛИнинг денгиз қатновини қўлга олиш... Миср ва Сиссий қўлларида. Черков баҳона 50-60 минг "тинч ХРИСТИАН аҳоли" деб таърифланаётган, АҚШ ёлланма аскарлари Мадинага жойлашади. Улар жойлашиб бўлганида биз манқуртлар ҳақиқатни тушунамиз. Тагида БЎҒОЗ, ҒАРБИДА МИСР, ШАРҚИДА МАДИНА... "Қаддингни ур" дейдиган сотқин мусулмон лидерлар ҳам ўша кунга атаб доклад ёзишаётгандир ҳойнаҳой. Кипр ороли навбатда турибди. Иддаога кўра, 2020 йилгача ЧЕРКОВНИНГ ЁНИДА БИР СИНАГОГ ҲАМ ПАЙДО БЎЛАДИ. Буларнинг барчаси ҒАРБДА ёзилиб, чизилиб, тайёрланаётган режалар! Туш кўриб айтаётганимиз йўқ!

Нишонда ИСЛОМ ЮРТЛАРИ... Маълумки, биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари ғарбнинг бойлик сипқоришига етмади. Улкан НЕФТЬ заҳиралари орқали ПУЛ "ёғиб турган" муқаддас замин МАККА-МАДИНА минтақаси “МУЛОЙИМ” деб, сиёсатга сотиб юбориляпти! Ҳаммаси кўпроқ ур-йиқит бўлсин, кўпроқ қон оқсин ва кўпроқ ДОЛЛАР ёғсин деб...

Агар бу юришни олди олинмаса ёки ортга қайтилмаса, минтақа алғов-далғов бўлади. Энг таҳликали юриш учун старт берилди. 

ЭСЛАТМА: Балки тасодифдир, лекин жуда ғалати... Премьер лигада “Йил футболчиси” мукофотини "Ливерпул" жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ қозонди. "Манчестер Сити"даги Кевин де Бруне фаворит эди, лекин Салоҳ ғолиб бўлди. 2016-2017 мавсумида "Челси"нинг мусулмон футболчиси Нголо Канте бу мукофотга лойиқ деб топилганди. 2015-2016 мавсумида ҳам жазойирлик мусулмон Риёд Маҳрез "Лестер" чемпион бўлиши муносабати билан ушбу мукофотни олганди. Англияда сўнгги уч йилда кетма-кет мусулмон футболчиларнинг бу мукофотга лойиқ кўрилиши турли изоҳларга сабаб бўлди. Мадина, черков, синагог ва йил футболчиси каби ҳодисалар орасида ўзаро кўринмас муносабат бор деб ўйламайсизми? Мен шахсан ўйлаган бўлардим. Чунки "мусулмон футболчиларни рағбатлантириш" лойиҳасига қарши чиққан муҳим поп, роҳиб, кардиналлар ВАТИКАНда шу кунларда “АЁЛ ЗЎРЛАШ” билан айбланиб вазифадан четлатилди.


Бошқа мақолалар