- 2021-11-20
Испанияда икки кундан буён ёғаётган жала ва кучли шамол оғир оқибатларга олиб келди. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 95 тага етиб, 1200 киши зарар кўрган. Қулаган дарахтлар натижасида йўллар бекилиб, аэропортларни сув босгани учун парвозлар ҳам тўхтади.
Кучли ёғингарчилик ва шамолдан зарар кўрган минтақалардан бири Валенсия автоном провинциясидаги назорат маркази берган хабарга кўра, 92 кишининг жонсиз танаси топилган.
Валенсиядан кейин селдан энг кўп зарар кўрган иккинчи минтақа Кастилия – Ла Манчада эса ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди.
Бундан ташқари жандармерия берган хабарида бу минтақада 1200 киши сел туфайли уйларидан чиқа олмаётгани, 5 мингдан ортиқ автомобилнинг йўлларда тарк этилган ҳолда ёки ҳайдовчиси рулда кутаётгани айтилди.
Амалдорлар баъзи жойларда метр квадрат майдонга 500 литргача ёғингарчилик тушганлиги учун шарқий ва жанубий минтақаларда катта зарарга олиб келгани, экин майдонлари сув остида қолганлиги, юзлаб автомобиллар зарар кўрганлиги, қуруқлик ва темир йўл қатновларида жиддий оқсашлар кузатилаётганини айтишди.
Испания ҳукуматида автоном бошқарув ва минтақавий сиёсат вазирлиги ва ташкил этилган кризис кенгашини бошқараётган Анхел Виктор Торрес юз берган фалокат сабабли 3 кунлик мотам эълон қилинганлигини маълум қилди.