Истанбулда дунёдаги энг катта аэропорт очилди


  • 30 Октябрь, 2018
  • 987

Истанбулдаги учинчи аэропортнинг биринчи босқичи очилиш маросими 29 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида бўлиб ўтди.

Маросимда турли мамлакатларнинг 50дан зиёд юқори мартабали вакиллари иштирок этдилар. Улар орасида Албания президенти Илир Мета, Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал Соний, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Косово президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мустафо Оқинжи, Македония президенти Георгий Иванов, Молдованинг президенти Игорь Додон, Покистон президенти Ариф Алви , Сербия президенти Александр Вучич, Судан президенти Умар Ҳасан Аҳмад ал Башир, Босния ва Герцеговина бош вазири Денис Звездич, Болгария бош вазири Бойко Борисов, Словения бош вазири ўринбосари ва инфратузилма вазири Аленка Братушек, Грузия ТИВ раҳбари Давид Залкалиани, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бор.

Аэропорт ҳудудида президент Эрдўғоннинг қуйидаги сўзлари ёзилган плакатлар ўрнатилди: «Бу шунчаки аэропорт эмас, ғалаба рамзидир».

Аэропорт умумий майдони 76,5 миллион квадрат метрни ташкил этади.

Янги аэропортда олтита учиш-қўниш йўлаги, 500та самолёт учун тураргоҳ, 70 мингта автомобиль учун очиқ ва ёпиқ парковкага эга бўлади.

Қурилишнинг барча босқичлари якунлангач, Истанбул янги аэропорти дунёдаги энг йирик аэропорт бўлади ва  ҳар йили 200 миллион йўловчига хизмат қилади.

31 октябрь куни Turkish Airlines Анқарага Истанбул янги аэропортидан рейсни бажаради, биринчи ноябрда Анталияга парвоз юз беради, иккинчи ноябрда - Измирга. Биринчи халқаро рейс 1 ноябрь куни Истанбул учинчи аэропортидан Шимолий Кипр Турк Республикасига амалга оширилади.

Фойдаланишга топширилганидан сўнг, аэропорт дунёнинг 250та авиакомпаниясидан самолётларни қабул қилади, улар 350дан ортиқ йўналишлар бўйича парвозни амалга оширади.


Бошқа мақолалар