- 2022-11-25
АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги “Delaney Hall” Муҳожирлик ва божхона назорати маркази
атрофида кунлардан бери давом этаётган намойишларнинг кенгайиши сабабли комендантлик соати (кўчага чиқиш тақиқи) эълон қилинди. Очлик эълон қилган муҳожирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган намойишларга полиция кўзни ёшлатувчи газ билан аралашди, кўплаб кишилар қўлга олинди.
АҚШнинг Нью-Жерси штатида жойлашган Муҳожирлик ва божхона назорати (ICE) ҳибсхонаси маркази атрофида намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида ортиб бораётган кескинликдан сўнг комендантлик соати эълон қилинди.
АҚШ матбуотида жой олган хабарларга кўра, штатнинг Ньюарк шаҳридаги “Delaney Hall” мажмуасида очлик акцияси билан боғлиқ равишда бошланган намойишларда намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги кескинлик давом этмоқда.
Полиция оломонни тарқатиб юбориш мақсадида кўзни ёшлатувчи газдан фойдаланиб намойишчиларга қарши ҳаракат қилди. Намойишлар вақтида ICE муассасасини қўллаб-қувватловчи кичик бир гуруҳ ҳам ҳудудга келиб, муҳожирлик сиёсатини ёқловчи шиорлар айтди ва баннерлар очди.
Ньюарк шаҳри мэри Рас Барака қилган баёнотида, мажмуа атрофида “ортиб бораётган хавфсизлик хавотирлари ва полиция аралашувига бўлган эҳтиёжнинг юксалиши” сабабли тахминан 800 метр диаметрдаги ҳудудда комендантлик соати жорий этилишини маълум қилди.
Барака бошқа бир билдирувга қадар тақиқ ҳар кеча соат 21.00 дан эрталабги 06.00 гача амал қилишини билдириб, кўплаб кишилар қўлга олинганини ва баъзи шахсларнинг ёнида қурол борлиги аниқланганини етказди.
Ньюаркдаги “Delaney Hall” ICE мажмуасида ушлаб турилган тахминан 300 нафар муҳожир, муассасадаги инсонийликка зид бўлган ёмон шароитлар сабабли 22 майдан буён очлик эълон қилиш намойишини бошлагани билдирилмоқда.