Индонезияда авиаҳалокат


  • 30 Октябрь, 2018
  • 524

Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Джакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учради. Самолёт бортида жами 189 киши, 181 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, йўловчилар орасида қозоғистонлик ватандошлар бўлмаган.

Самолёт парвозга кўтарилгандан 10 дақиқа ўтгач, аэропортга қайтишга рухсат сўраган. “Jakarta Post” интернет газетасининг хабарига кўра, “Lion Air” авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти билан алоқа йўқолган ва Ява оролининг ғарбий тарафига денгизга қулаган.

“Boeing 737 MAX” самолёти Джакартадан Суматра оролига маҳаллий вақт билан 06:20 да Индонезия пойтахтидан парвоз қилган ва соат 06:33 да радарлардан йўқолган.

Денгиз қирғоқларида самолётнинг йирик парчалари топилгани ҳақидаги дастлабки хаба соат 06:45 да денгизчилардан келиб тушган.


Бошқа мақолалар