- 2016-07-01
Федерал қидирув бюроси (ФБР) АҚШ билан Канада чегарасидаги ўтиш пунктида автомобиль портлаши бўйича тергов олиб бормоқда. “Fox News” портлашнинг террористик ҳужум эканлигини хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, автомобиль кўприк орқали АҚШдан Канадага бораётган бўлган. Портлаш вақтида автомобилда икки киши бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам воқеа жойида жони узилган. Бундан ташқари чегара хизмати ходимлари ҳам жароҳат олган.
Портлаган автомобиль ўғирлаб кетилгани учун қидирувда бўлган. Баъзи нашрларга кўра, воқеа жойида портловчи моддалар солинган чамадон топилган. Лекин “NBC” бошқача маълумот бермоқда. Уларнинг версияси бўйича полиция воқеа жойида портловчи моддалар ёки қурилма топмаган.
Кейинчалик теракт версиясини Нью-Йорк губернатори Кэти Хокул ҳам рад этди.
Воқе ортидан тумандаги барча кўприклар бекилган. Барча давлат бинолари эвакуация қилинган.
Махсус агент “ФҚБ маҳаллий, давлат ва федерал ҳуқуқни сақлаш органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб турибди. Вазият беқарор бўлгани учун бошқа ҳеч нарса айта олмаймиз” деди.