Ўзбекистонда ҳарбий омборда портлаш


  • 24 Октябрь, 2022
  • 110

22 октябрь куни тонгги соат 04:55 да Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг Малик аҳоли пунктида (Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн км масофада) жойлашган омборида портлаш юз берди. Вазирлик омборда нима сақлангани ва портлаш сабабини очиқламади.

Портлаш натижасида 1 киши тан жароҳати олган.

Хабарда “16 кишидан 12 нафари Сирдарё туманининг касалхонасига етказилган. Барча жабрланганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган” дейилган.

Тўрт нафар жабрланувчи эса республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Сирдарё филиалига жойлаштирилган. Жабр кўрганлар орасида оғир аҳволда ва критик ҳолатда бўлганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Портлаш натижасида 3742 та турар ва нотурар биноларга зарар етган. 


Бошқа мақолалар