Ўзбекистонда автомобиль ойнасини қорайтиришга рухсат берилди


  • 19 Июль, 2018
  • 785

Ўзбекистонда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат берилди. Вазирлар маҳкамаси томонидан “Транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш чора-тадбирларини тартибга солиш” қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон адлия вазирлиги ўзининг Telegram-каналида Ўзбекистон аҳолиси 2018 йил 1 августдан пуллик асосда ойналари қорайтирилган автомобиллардан фойдаланишга рухсат берди. Ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома (1 йилга берилади) олиш керак. Жисмоний шахслар учун рухсатнома энг кам иш ҳақининг 90 баравари 16 587 000 сўм (735 минг тенге), юридик шахслар учун энг кам иш ҳақининг 120 баравари, 22 116 000 сўм (980 минг тенге) деб баҳоланди. Хорижий давлатларнинг юридик шахслари рухсатнома олиш учун энг кам иш ҳақининг 140 баравари, 25 802 000 сўм (1 миллион 143 минг тенге) тўлашлари керак бўлади. Хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситалари Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Қарорда орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкинлиги ёзилган.

Олд ойнанинг тепа қисмини 14 сантиметрдан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас.


Бошқа мақолалар