Эсдалик учун портламаган снаряд


  • 30 Апрель, 2022
  • 179

Исроилнинг Тель-Авивдаги халқаро аэропортидаги одамларни америкалик сайёҳларнинг чемоданларидаги снаряд туфайли эвакуация қилишди.

АҚШлик сайёҳлар Голан тепалигини зиёрат қилиш вақтида портламаган снаряд топиб олиб, уни ўзлари билан бирга олиб кетишади. Ушбу снаряд аэропорт хавфсизлик ходимлари томонидан аниқланганда аэропорт эвакуация қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ваҳимага тушган йўловчилар аэропорт залида югуриб қочаётганларини кўриш мумкин. Исроил аэропортлар бошқармаси ваҳима чоғида бир киши жароҳат билан касалхонага тушганлигини хабар берди.

Снаряд олиб кетаётган оила хавфсизлик хизмати ходимлари ўтказган сўроқдан кейин самолётга қўйилган.

Аввалроқ иккинчи жаҳон урушидан қолган бомбаларни Германия ва Буюк Британияда муваффақиятли зарарсизлантирилганди. Британиялик мутахассисларга бинодан икки ярим минг одамни эвакуация қилиб, бошқарувли портлатиш ёрдамида бомбани зарарсизлантиришди.


Бошқа мақолалар