- 2021-09-18
Ўзбекистон интернет фойдаланувчиларида “YouTube” видеохостинги ишламаяпти. Бу муаммо 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси бошланди. Шу куни кўплаб фойдаланувчилар сервисни оча олишмади, бошқаларида эса жуда секинлик билан ишлади. Ҳозирги вақтда сервисни фақатгина VPN ва прокси-сайтлар ёрдамида очиш мумкин бўляпти.
Видеохостинг видеоларидан фойдаланувчи Ўзбекистон нашрлари видеоларни кўриш учун VPNдан қандай фойдаланиш бўйича тавсиялар беришмоқда. “YouTube” расмий офиси эса бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермади. “Ўзбектелеком” регулятори ҳам сукут сақламоқда.
Сентябрь ойида Ўзбекистонда бир неча ҳафта давомида “Facebook” блоклаб қўйилганди. Лекин ижтимоий тармоқдаги кўплаб норозиликлар сабабли блокдан чиқарилганди.
Аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллий ҳукумат республикада намойиши тақиқланган 225 фильмдан иборат рўйхатни тайёрлашган эди. Булар асосан зўравонлик, шафқатсизлик ва эротик саҳналари бўлган фильмлардир.