Шинейд О’Коннор мусулмон бўлди


  • 26 Октябрь, 2018
  • 626

Дунёга машҳур ирландиялик қўшиқчи Шинейд O'Коннор ижтимоий тармоқдаги аккаунтидан “Мусулмон бўлганим учун фахрланаман” деб ёзди.

“Irish Post” газетасида ўрин олган хабарга кўра, O'Коннор “Twitter” орқали ўз кузатувчиларига католик христианликни тарк этиб, Исломни танлаганлигини маълум қилди.

O'Коннор “Мусулмон бўлганим учун фахрланаман. Бу ҳар бир оқил илоҳиётчининг табиий равишда борадиган натижасидир. Бутун муқаддас ёзувлар бизни Исломга етаклайди. Ислом эса, бошқа барча муқаддас китобларни кифоятсиз қилган” деб ёзди.

51 ёшли қўшиқчи мусулмонликни қабул қилганидан кейин янги исм олишини ва бундан буён “Шуҳадо Давитт” исмидан фойдаланишини айтган. Қўшиқчи янги исми Шуҳадо Давитт орқали “Twitter”да ҳижобли суратлари билан бўлишди. 


Бошқа мақолалар