Украина ва Россия ташқи ишлар вазири Туркияда учрашади


  • 10 Март, 2022
  • 248

Туркияда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба орасидаги учрашув бошланди.

Ташқи ишлар вазирлар учрашуви Антальядаги дипломатик форум доирасида бўлиб, унда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ҳам қатнашади.

Россия ва Украина ТИВлари учрашуви икки ўлка делегацияларининг Беларусда ўтказилган уч босқичли музокаралари натижасида амалга ошди.

Ҳозирча Россия ва Украина бир қатор шаҳарлардан тинч аҳоли учун яшил йўлаклар бўйича келишув тузишга муваффақ бўлишди. Лекин ушбу йўлаклар тўлақонли ишламади.

Ушбу учрашувга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифи билан Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ҳам етиб келди.


Бошқа мақолалар